50 000 СУМ ЭВАЗИГА АНТАЛИЯГА САЁҲАТ

«50 000 СУМ ЭВАЗИГА АНТАЛИЯГА САЁҲАТ»

АКЦИЯСИ ҚОИДАЛАРИ

1. АКЦИЯНИНГ НОМЛАНИШИ:  «50 000 СУМ ЭВАЗИГА АНТАЛИЯГА САЁҲАТ» (Кейинги ўринларда “Акция”).

2. АКЦИЯ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ: “CRAFFERS” МЧЖ қўшма корхонаси ва “SWEET HOUSE” брендшоп дўконлари номидан (кейинги ўринларда “Ташкилотчи”) ташкил этади.

3. АКЦИЯ ЎТКАЗИШ ЖОЙИ: АКЦИЯ ташкилотчиси юридик манзили: Тошкент шахар, Катта Дархон кўчаси, 9-уй, 100052.

    a. Акция қўйидаги манзилларда ташкил этилади:

a)  Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон к., 9-уй.

b)  Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йули к.

c)  Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбектумани, Tемур Малик к., 3А-уй.

d)  Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 19-квартал, Юнусота к., 119-уй.

e)  Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур к., 1-уй.

f)   Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур к., 40-уй.

g)  Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Мирабад к., 12-уй, 182-х.

h)  Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик Халка Йўли к.

i)   Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик Халка Йўли к, 101Б.

j)   Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Беруний к., 38Б-уй.

k)  Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Кичик Халка Йўли, 60А-уй, 119 х.

l)   Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйгур к., 314-уй.

m) Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бешёғоч проезди, Чорсу майдони.

n) Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Қоратош, 11А-уй.

o) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Олмазор к., дом 175-уй.

p) Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Бешёғоч мавзеси, Бунёдкор к., 8-уй.

q) Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Нурафшон к., 42-уй.

r) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чиланзарская к., 65-уй.

s) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-квартал, Қатортол, 28-уй.

t) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гулистон к., 11-уй.

u) Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Самарканд Дарвоза к., 526-уй.

v) Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 2-проезд Самарбону к., 16-уй.

w) Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янги Сергели к.

x) Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Рохат айланаси.

y) Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Шолохова к, 5-уй. 

​​​​​​3.1. Мазкур қоидалар акция ўтказиш тартиби, шартлари, жойи ва вақтини белгилаб беради. Акция тўхтатилган ёки муддатидан олдин тугатилган бўлса, ташкилотчи бу ҳақида иштирочиларни хабардор этиши шарт.

3.2. Акция 2 босқичда ўтказилади:

3.2.1. Биринчи босқичда, юқоридаги савдо манзилларидан 50 000 сумдан юкори харидни амалга оширган харидорларга ҳар бирининг нархи 50 000 сўмга тенглаштирилган купонлар берилади, харидорлар томонидан купонлар тўлдирилиб, махсус лототронга жойлаштирилади.

3.2.2. Иккинчи босқич, яъни ғолибларни аниқлаш куни (01.06.2019-й.) ҳар бир иштирокчи объектдан (юқоридаги манзил бўйича) йиғилган купонлар ягона лототронга жойлаштирилиб, тадбир иштирокчилари томонидан тасодифий купонлар танлаш орқали ғолиблар аниқланади.

3.2.3. Ғолибларни тақдирлаш тадбири Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон к., 9-уй манзили бўлиб ўтади. Якуний ғолибларни аниқлаш куни ва ўтказиладиган манзили (ўзгартирилган тақдирда) Crafers брендига таалукли ижтимоий тармоқлардаги каналларда хабардор қилинади.

4. АКЦИЯ МАҚСАДИ: Ташриф буюрувчилар ва савдо ҳажмини ошириш, харидорларни рағбатлантириш.

5. АКЦИЯ КУПОНИ - Махсус рақамли, тўртбурчак  шаклдаги, “SWEET HOUSE”/“CRAFERS” брендшоп дўконларидан 50 000,0 (эллик минг сўм) сўмлик харид учун бир донадан бериладиган қийматсиз қоғоз.

6. АКЦИЯ КУПОНИНИ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ ШАХСЛАР:

– “SWEET HOUSE”/“CRAFERS” брендшоп дўконларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ёки мазкур тадбиркорлик субъектларининг масъул ходимлари.

7. АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ:

 7.1. Иштирокчилар юқорида манзиллари келтирилган “SWEET HOUSE”/“CRAFERS”  брендшоп дўконларидан 50 000,0 (эллик минг) сўмлик ва ундан ортиқ миқдорда харидни амалга ошириши керак.

 7.2. Акция 2019 йил 1-апрелдан 2019 йил 31-майигача амал қилади.

 7.3. Акция ғолиблари 2019 йилнинг 1 июнда “CRAFERS” қандолат фабрикаси ва ҳамкорларнинг ижтимоий тармокларида эълон қилинади.

 7.4. Ҳар бир харид учун “SWEET HOUSE”/“CRAFERS”  брендшоп дўконлари томонидан харидорга бир дона купон берилади. (Мисол: Харидор “SWEET HOUSE”/“CRAFERS” брендшоп дўконидан 50 000,0 (эллик минг сўм) сўмлик харид қилса, унга 1 дона акция купони берилади).

  7.5. “SWEET HOUSE”/“CRAFERS” брендшоп дўконларининг масъул ходими харидни амалга оширган харидорга купонни белгиланган тартибда тўлдириб тақдим этади.

  7.6. Харидор ҳамда ходим купонни тўғри тўлдирилганлигини текшириб, акция қутисига ташлаш учун харидорга қайтариб беради.

 7.7. Харидор купоннинг бир қисмини махсус акция қутисига ташлайди, купоннинг иккинчи қисмини брендшоп ходими ўз исм шарифи ва имзосини билан тўлдиради. Ходимнинг имзоси купонининг акция қутисига жойлаштирилганлиги ҳамда харидорнинг иштирокчи айланганлигини тасдиқлайди.

 7.8. Брендшоп ходими купоннинг иккинчи қисмини харид чеки билан бирлаштириб, иштирокчига акция ғолиблари аниқланиб, совға топширилгунга қадар сақлаш учун топширади. Акция купонини йўқотган ғолибга совринлар берилмайди, совринлар ташкилотчининг ўзида қолади.

  7.9. Акция фақатгина Crafers махсулотлари учун амал қилади.

8.  АКЦИЯНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИ:

8.1. Акцияда ўн саккиз ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фукаролари бўлган жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин (кейинги ўринда «Иштирокчилар»).

8.2. Иштирокчилар белгиланган тартибда нақд пул ёки банк пластик картаси орқали (якка тартибдаги тадбиркорлар картаси, юридик шахсларни корпоратив картаси орқали харидни амалга оширганлар бундан мустасно) ҳаридни амалга ошириб, тегишли тартибда купонни тўлдириб, акция қутисига жойлаштиради.

8.3. Акция ғолиблари иккинчи босқичда аниқланиб, совғалар топширилади.

8.4. Акцияда юридик шахслар ва пул кўчириш йўли билан харидни амалга оширган шахслар иштирок этмайди.

8.5. Акцияда қатнашувчи барча иштирокчилар мазкур қоидаларга тўлиқ рози ҳисобланади.

9. АКЦИЯНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТИ:

9.1. Акция 2019 йил 1-апрелидан 2019 йил 31-майигача амал қилади. Акциянинг муддати ташкилотчининг ихтиёрига кўра қўшимча бир неча кунга узайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.

9.2. Акциянинг ғолиблари АКЦИЯ ташкилотчиси томонидан белгилаган манзилда эълон қилинади.

9.3. Акциянинг муддати узайтирилган (қисқартирилганда) тақдирда, совринларни тақдим этиш ҳам бир неча кунга узайтирилади(қисқартирилади).

9.4. Акция купони акция қутисига жойлаштиришнинг охирги муддати 2019-йил май ойининг 31-куни соат 22:00 гача давом этади. Акция купонларини 2019-йил май ойининг 31-куни соат 22:01 дан сўнг акция қутисига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

9.5. Акция муддати узайтирилганда иштирокчилар ижтимоий тармоклар орқали хабардор қилинади.

10. АКЦИЯНИНГ СОВҒАЛАРИ:

1. Анталияга 2 кишилик саёҳат (1 та)

2. Смартфон Apple iPhone X 64 GB (1 та)

3. Телевизор Artel TV LED 55" A9000 Smart (1 та)

4. Телевизор Artel TV LED 49" A9000 (1 та)

5. Автомат кир ювиш мошинаси Artel ART 5610 (1 та)

6. Планшет Samsung Galaxy Tab A 8.0 (1 та)

7. Кондиционер Artel Iceberg 12HDG (1 та)

8. Музлатгич Artel ART HD345RN (1 та)

9. Ноутбук Acer AMD A6-9220 4/500 2 VGA (1 та)

10. Смартфон Samsung Galaxy A30 32Gb (1 та)

11. Чангютгич Artel VCB 0120 (1 та)

12. Микротўлқинли печь Artel GWD 0323 Black (1 та)

                          13. Мини-печь Artel MD 3612 E Red (1 та)                        

                             14. Мультиварка Artel ART PC-91 (1 та)                            

15. Электр гўшт майдалагич Artel ART-MG-4130 (1 та)

16. Шарбат тайёрлаш ускунаси Artel ART-JM-89 (1 та)

17. Погружной блендер Artel ART-HB-1925 (1 та)

18. Буғда пишириш ускунаси Artel ART FS-1149 (1 та)

19. Радиотелефон Gigaset (TGB210) (1 та)

               20. Электрон чойнак Artel ART-KE-3059 (1 та)                

                             21. Дазмол Artel ART-SI-5509 (1 та)                                   

22. Power Bank Xiaomi Mi 2 10000 mAh (1 та)

23. Миксер Artel ART HM-833 (1 та)

24. Попкорн тайёрлаш ускунаси Artel ART PM-701 (1 та)

                               25. Ваучер Sweet House 100 000 сум (1 та)                                                             

10.1. Мазкур совғалар ҳомий томонидан ташкилотчига топшириш далолатномасига асосан топширилади.

11. АКЦИЯНИНГ СОВРИНЛАРИГА ТАШКИЛОТЧИНИНГ КАФОЛАТИ

11.1.Акция совринлари бошқа маҳсулотга ва пулга алмаштирилмайди, соврин ғолибларга тақдим этилаётганда назоратдан ўтади, кафолат муддати кафолат талонига мувофиқ амалга оширилади.

11.2.Товарларга кафолат ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи томонидан берилади. Ташкилотчи сотилган товарлар учун кафолатни ўз зиммасига олмайди.

12. АКЦИЯ КУПОНИНИ ТАҚДИМ ЭТУВЧИ БРЕНДШОП ХОДИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ:

12.1. Акция купонини тақдим этувчи брендшоп ходимлари мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда харидни амалга оширган барча харидорларга акция купонларини тақдим этиш ва тўғри тўлдирилиши учун масъулдир.

12.2. Харидни амалга оширмаган харидорларга акция купонларини тақдим этиш қатъиян ман этилади.

12.3. Ташкилотчи томонидан акция купонларига махсус рақамлар қўйилиб, мазкур купонлар акция купонини тақдим этувчи шахсларга топширилади.

12.4. Акция якунида харидорларга топширилмаган акция купонлари ташкилотчига қайтарилиши шарт.

13. АКЦИЯ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА СОВРИНЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ

13.1. Акция ғолибларини аниқлаш 01.06.2019-йилдан бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросими иштирокчилари купонлар билан тўлдирилган лототронни бир неча бор айлантиради ва тасодифий танлаш йўли орқали ғолибларни аниқлайди. Ушбу жараён охирги ғолиб аниқлангунига қадар давом этади. Ҳар бир хохловчи шахс лототронни айлантириш ва тасодифий танлов орқали ғолибни аниқлаб бериш хуқуқига эга.

13.2. Акция ғолиблари 2019-йилнинг май ойининг охирида июнь ойининг биринчи 10 кунида “CRAFERS” қандолат фабрикаси ва ҳамкорларнинг ижтимоий тармокларида эълон қилинади.

13.3. Совринлар ғолибларга АКЦИЯ ташкилотчиси белгилаган манзилда топширилади (3.2.3. бўлимига қаранг).

13.4. Совринларни олиш учун иштирокчилар шахсан ўзи паспорт (ёки нотариал тасдиқланган ишончномалар)и билан ишончли шахсни юборишлари керак (ютуқни олиш учун ишончномани кўрсатиш лозим), купоннинг иккинчи қисми ва харид чекларининг асл нусхаси билан купонинг биринчи қисми жойлаштирилган акция ўтказиш жойига келиши шарт.

13.5. Бош соврин: Анталияга 2 кишилик саёҳат эгасига айланиш.

13.6. Бош соврин ғолиби 10 кун ичида Акция ташкилотчиларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  • Паспорт нусҳаси;
  • СТИР нусҳаси;
  • Яшаш манзилидан маълумотнома;
  • Электрон манзил ва телефон номер;
  • Даромад солиғини тўлаш мажбуриятини зиммасига олганлиги ҳақида ариза;

Ғолиб томонидан юқорида кўрсатилган шартлар бажарилмаган ва ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, совринлар Акция ташкилотчисида қолади ва ғолибга тақдим этилмайди.

13.7. Иштирокчи томонидан керакли шартлар бажарилмаган ва зарур ҳужжатлар тақдим этмаган холларда, ташкилотчилар ғолибларга ютуқларни топширмаслик ҳуқуқига эга.

13.8. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига мувофиқ ғолиб қабул қилиб оладиган совға учун даромад солиғини тўлаши шарт. Даромад солиғини тўлаш мажбурияти ғолиб иштирокчи зиммасида бўлади. 

13.9. Бош соврин (Анталияга 2 кишилик саёҳат) эгаси мазкур қоиданинг 13.6. бандида  белгилаб ўтилган ҳужжатларни 31.07.2019-йилга қадар, қолган бошқа соврин эгалари бўлган ғолиб шахслар эса совринларни 31.12.2019-йилга қадар олиб кетишлари лозим.

13.10. Мазкур қоиданинг 13.9. бандида кўрсатиб ўтилган муддатларда ҳужжатлар тақдим этилмаса, совринлар белгиланган муддатга қадар олиб кетилмаса, бундан ҳолатда Акция ташкилотчиси совринларни ўз ихтиёрда қолдиришга ҳақлидир.

13.11. Совринли акция купонлари яроқсиз холга келтирилса, ўзгартиришлар киритилган, шунингдек шубхали ҳаракатлар сезилган ёки аниқланган ҳолларда купонлар тегишли тартибда махсус экспертизадан ўтказилади.

14. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ:

14.1. Акция ташкилотчиси ва иштирокчилари форс-мажор холатлари рўй берганда ўз мажбуриятларини қисман ёки бутунлай бажаришдан озод этиладилар. Форс-мажор холатларига олдини олиш мумкин бўлмаган ходисалар (ёнғин, тошқин, ер қимирлаши ва бошқа табиий офатлар) киради.

14.2. Томонларнинг ҳохиш-истаклари билан боғлиқ бўлмаган холларда (ўғрилик, зўравонлик, омавий тартибсизликлар ва иқтисодий фаолият тўхтатилганда ва бошқалар) содир бўлган холатларда ташкилот жавобгар эмас.

15. БОШҚА ҚОИДАЛАР:

15.1. Ташкилотчи қуйидаги холларда мижоздан купонни қабул қилмасдан рад этишга хақлидир:

- иштирокчи ушбу акция шартларига, шунингдек бошқа акция қоидаларига риоя қилмаса; 

- ташкилотчи томонидан бошқа турдаги ва хажмдаги моддий, маънавий ва бошқа зарарли оқибатларга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган сохта, алдамчи ва бошқа манипуляция деб ҳисобланган хатти-ҳаракатларни содир этган ёки қилмоқчи бўлса.

Ташкилотчи хар қандай вақтда акцияни маълум муддатга тўхтатиб туриши ёки  бутунлай тўхтатиш хуқуқига эга. Бундай ҳолларда акциянинг ғолиблари ошкор қилинмайди. Ташкилотчи акцияни маълум муддатга тўхтатиб туриш  ёки  бутунлай тўхтатиш сабаблари тўғрисида маълумот беради.

15.2. Ташкилотчи мазкур акция қоидаларини истаган вақтида ўзгартириш ҳуқуқига эга.

15.3. АКЦИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ЮҚОРИДА КЎРСАТИЛГАН ҚОИДАЛАР БИЛАН  БАТАФСИЛ АНИШИБ ЧИҚИШИНИ СЎРАЙМИЗ.